БАҲОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
БАҲОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
«SURXONDARYO HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI»
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сонли қарори ҳамда ушбу қарор ижросини таъминлаш бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг 2020 йил 10 июлдаги 96-сонли буйрйғига мувофиқ жамиятимизнинг бир дона имтиёзли акцияси бозор баҳосини аниқлаб баҳолаш ҳулосасини бериш бўйича мустақил баҳолаш ташкилотлари ўртасида
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танловда қатнашиш истагида бўлган баҳолаш ташкилотлари Давлат харидлари бўйича маҳсус exarid.uzex.uz ахборот порталида берилган қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари талаб этилади:
- Танловда қатнашиш тўғрисида мурожаат.
- Баҳолаш ташкилоти тўғрисида тўлиқ маълумот.
- Баҳолаш фаолити билан шуғулланиш бўйича лицензия ва сертификатлар нусхалари.
- Жамиятнинг бир дона имтиёзли акцияси бозор баҳосини аниқлаб баҳолаш ҳулосасини бериш бўйича хизмат ҳақининг минимал миқдори ва бажариш муддатлари аниқ акс этган маълумот.
Барча таклиф (хужжат ва маълумот)лар конвертга солинган ва мухрланган холда қабул қилинади.
Танловга қатнашувчиларни хужжатлари 2020 йил 28 июл куни соат 16-00-гача қабул қилинади.
Таклифлар: Термиз шаҳри, Ҳаким Ат-Термизий шоҳ кўчаси 10-уйда қабул қилинади.
Танлов ўтказиш санаси ва вақти: 2020 йил 29 июл куни соат 10-00.
Жамиятга кўрсатилган муддатдан кечиктирилиб келган таклифлар кўриб чиқилмайди.
Алоқа телефонлар: (76) 221-74-93, факс: (76) 221-74-93. (93) 790-17-19.
«Surxondaryo hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» АЖ маъмурияти