“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали томонидан қуёш панеллари ўрнатилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.09.2022 йилдаги 220-сонли фармони билан Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қуввартли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги фармони қабул қилинганди.Унда аҳоли ва мамлакатимизда ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш устувор вазифалардан қилиб белгиланганди.

Сурхондарё вилоятида айни вазифалар ижроси доирасида ташкилотлар ва  аҳоли хонадонларига қуёш панелларини ўрнатиш жадал суръатлар билан давом эттирилмоқда. Хусусан, “Ҳудудий электр тармоқлари”АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали маъмурий биносига  “Саноат техник қурилма” МЧЖ томонидан қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди.

Станцияда  40 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди. Бинога ўрнатилган ушбу куёш панеллари орқали йилига 219  минг kVt.soat электр энергияси яъни 98 миллион 550 минг сўм ортиқча маблағни олди олинади.



  “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали матбуот хизмати.