Вилоят давлат солиқ бошқармасида 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали ўқув- семинар ташкил этилди

     Вилоят давлат солиқ бошқармасида 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали ўқув- семинар ташкил этилди. Унда Сурхондарё ҳудудидий электр тармоқлари корхонаси ходимлар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
     2020 йил 1 апрелдан эътиборан босма маҳсулотлари, грантлар ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (хизматлар), давлат резервининг товар-моддий захиралари, инвестиция мажбуриятлари сифатида топширилаётган мол-мулк,    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўчмас мулк объектлари, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, туристик-экскурсия хизматлари, давлат тилини ва давлат тилида иш юритишни ўргатиш хизматлари, давлат мулкини ижарага бериш бўйича хизматлар, оммавий ахборот воситаларини ва китоб маҳсулотларини етказиб бериш хизматлари, тарифлари қатъий қийматларда белгиланган молиявий хизматлар бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан ҳисоб-варақ фактураларни электрон кўринишда расмийлаштириш тартиблари кўргазмали воситалар орқали тушинтириб берилди.

 

"Сурхондарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати