Денов туманидаги "Чоргул" ва "Охтом" маҳаллаларида электр энергия таьминоти яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг  18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-табдирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сон қарори қабул қилинган. Унда белгиланган қишлоқ ва маҳаллаларда йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объетларини қуриш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш пировардида аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга вазифалари белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Денов туман электр таьминоти  корхонаси”  ишчи-ходимлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаяпти. Жумладан, туманда  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига   “Чоргул”ва “Охтом” маҳаллалари киритилган эди.

 1. “Чоргул” маҳалласида режага асосан  3 км 500 м  узунликдаги электр тармоқлари тортилиши белгиланган бўлиб,   хозирги кунда  5  км 200 метр узунликдаги электр тармоқлари тортилди. Маҳаллада режа асосида 1 та  трансформатор пункти ўрнатилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга кунда режадаги 1 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди. Бундан ташқари дастур асосида  65   дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, хозирга қадар жойларда 69 дона  темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 

2. "Охтом" маҳалласи ҳудудида   режага асосан  3 км 500 м  узунликдаги электр тармоқлари тортилиши белгиланган бўлиб,   хозирги кунда  6  км 700 метр узунликдаги электр тармоқлари тортилди. Маҳаллада режа асосида 1 та  трансформатор пункти ўрнатилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга кунда режадаги 1 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди.  Бундан ташқари дастур асосида  72  дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, хозирга қадар жойларда 139  дона  темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 

Вилоятимизда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати.