ЭЪЛОН

«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг жамиятнинг барча овоз берувчи оддий акциялари эгаси (ягона овоз берувчи акциядор)нинг 2019 йил йил якунлари бўйича қарори 2020 йил  29 июн куни соат 14.00да, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Ҳаким ат-Термизий кўчаси10-уйда жамият мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.

Жамият электрон почта манзили: 1722000@surxonet.uz, surxan2017@umail.uz.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар қуйидагилардан иборат:

1. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режасининг асосий кўрсаткичларини бажарилиши бўйича ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш.

2. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш.

3. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2019 йил якунлари бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар ҳисобларини тасдиқлаш.

4. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

5. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.

6. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 7. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

8. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш.

9. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2020 йилга мўлжаллаган Бизне-режасини тасдиқлаш (агар ушбу масалани кўриб чиқиш ваколати Кузатув кенгашига берилмаган бўлса).

10. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш.

11. Давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш доирасида корхонага “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тарафидан йўналтирилган маблағларни капитализация қилиш ёки акциядорларнинг аввалги умумий йиғилишлари қарорлари асосида жамият ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун қолдирилган (йўналтирилган) маблағлар ҳисобига «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Устав капиталини ошириш.

 Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2020 йил 29 июн куни соат 11-00 дан амалга оширилади.

Йиғилишда қатнашиш хуқуқига эга қимматли қоғозлар эгалари рўйхатини тузиш санаси – 08.06.2020 йил.

Мурожаат учун тел: 76-221-74-93. факс: 76-221-74-93.

 

Жамият Кузатув кенгаши