ЭНЕРГИЯ ТЕЖАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

     Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 13 январь куни ўтказилган йиғилишда таъкидлаганларидек, «Электр энергетикаси – иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг муҳим манбаидир»
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23-ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарори асосида “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан мавжуд электр тармоқларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, дастур асосида 2017-2019 йиллар мобайнида жами 265 дона турли қувватдаги 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктлари ва 670,2 км 0,4-6-10 кВ электр тармоқлари янгидан қурилиб, реконструкция қилиш режалаштирилган. Унга кўра, техник ҳолати қониқарсиз аҳволга келиб қолган, юкламага нисбатан кичик ўлчамдаги симларни замонавий изоляцион кабелларга алмаштирилиши ҳамда кўп йиллардан буён эксплуатацияда бўлган, қисқа туташув натижасида такрорий таъмирланиши билан кўп энергия сарфлаб ишлаб келаётган трансформатор пунктлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ихчам, қувватга мос ҳолда танланган янгиларига алмаштирилиши белгиланган. Шунинг натижасида ўтган давр мобайнида 45,6 минг кВт.соат электр энергияси исрофи камайиши ва тежалишига эришилди.
Ушбу тежалган электр энергияси истеъмолчилар томонидан ишлаб чиқариш жарёнлари ва маиший эҳтиёжларга сарф қилинади. Бу билан электр таъминоти корхонасига қўшимча даромад бўлиши билан бирга техник ҳолати қониқарсиз аҳволга келиб қолган ускуналар реконструкция қилинади. Техник хизмат кўрсатиш харажатлари сезиларли қисқаради.

     Президентимизнинг соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир алоҳида эътибори, шунингдек, Осиё тараққиёт банки ҳамда Франция тараққиёт агентлиги маблағлари ҳисобидан 250 млн. АҚШ доллари йўналтирилмоқда. Хусусан Сурхондарё вилояти истеъмолчиларида мавжуд жами 516 634 дона электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини замонавийсига алмаштирган ҳолда АСКУЭ тизими жорий қилиниши белгиланган. Янги автоматлаштирилган тизим истеъмолчи ҳамда таъминотчи ўртасидаги ҳисоб-китоб шаффофлигига эришиш, энергиядан оқилона ва самарали фойдаланилишга хизмат қилади.

 

 

Сурхондарё ҲЭТК АЖ матбуот хизмати