Мурожаатга муносабат

     2019 йил 30 декабр куни "Diyor24.uz" сайти орқали Денов тумани А. Хидоятов номидаги СИУ "Ўшор" маҳалла фуқаролари йиғини аҳолиси номидан маҳалла ҳудудидаги электр энергия линиясининг яроқсиз ҳолга келиб қолгани ҳақидаги мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

     Дарҳақиқат, 2019 йил реконструкция дастурига асосан МК-6 қурувчи ташкилот томонидан "Ўшор" маҳалласини электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида маҳалла ҳудудидаги "Ойбарак" подстанциясининг 35/10 кВ 2-фидер     

     10 кВли ҳаво электр узатиш тармоғида 30 дона темир-бетон устунлар ва 24 дона Траверс ТМ-1 ўрнатилган бўлиб, яқин кунларда 5,4 км АС 35 мм2 ва 130 дона Изолятор ШФ-10 ўрнатилиб, белгиланган ишлар якунланади. Денов туман аҳолиси сифатли электр энергия билан таъминланади.

 

"Сурхондарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати