“Ўрмончи” ва "Тўда" маҳаллаларида электр энергия таьминоти яхшиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг  18 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-табдирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сон қарори қабул қилинган. Унда белгиланган қишлоқ ва маҳаллаларда йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объетларини қуриш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш пировардида аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга вазифалари белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Бойсун туман электр таьминоти  корхонаси”  ишчи-ходимлари томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаяпти. Жумладан, туманда  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган   2 та  “Ўрмончи” маҳалласи “Яккатол” аҳоли пукти ва  “Тўда”   маҳаллалари киритилган эди.

 1. Ўрмончи” маҳалласи “Яккатол” аҳоли пуктида     режага асосан  3 км 500 м  узунликдаги электр тармоқлари тортилиши белгиланган бўлиб,   хозирги кунда  6  км 500  метр узунликдаги электр тармоқлари тортилди. Маҳаллада режа асосида 1 та  трансформатор пункти ўрнатилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга кунда режадаги 1 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди. Бундан ташқари дастур асосида  49   дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, хозирга қадар жойларда 53 дона  темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 

2. “Тўда”  маҳалласи ҳудудида   режага асосан  4 км 500 м  узунликдаги электр тармоқлари тортилиши белгиланган бўлиб,   хозирги кунда  6  км 190  метр узунликдаги электр тармоқлари тортилди. Маҳаллада режа асосида 1 та  трансформатор пункти ўрнатилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга кунда режадаги 1 дона трансформатор пунктлари ўрнатилди.  Бундан ташқари дастур асосида  103    дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиши белгиланган бўлиб, хозирга қадар жойларда 115  дона  темир-бетон таянчлар ўрнатилди. 

Вилоятимизда “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишга доир қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.


Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати.