Cурхондарё худудий электр тармоқлари корхонасига махсус техникалар топширилди

     Барқарор ва сифатли энергия таъминоти мамлакатимизни иқтисодий ривожланишининг мухим шартларидан бири, шу боис кейинги 2 йил ичида сохада амалга оширилган ишлар натижасида худудларда электр-энергияси таъминоти тубдан яхшиланди, тизимдаги узилишларга бархам берилди.

 

 

Президентимизнинг “2017 – 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва янгилаш Дастури тўғрисида”ги қарори, “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” давлат дастурлари асосида вилоятимизда реконструкция ва модернизация лойиҳалари доирасида жадал ишларни амалга ошириш мақсадида Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонасига 4 та махсус бурғуловчи БМ-205Д русумли замонавий бурғулаш, юк кўтариш ва ташишга мўлжалланган янги техникалар олиб келинди.

     

     

 

        Мазкур техникаларни “Сурхондарё худудий электр тармоқлар” АЖ нинг туманлардаги бўлимларига топшириш маросимида вилоят хокимининг ўринбосари А.Сувонқулов, соха рахбарлари, ишчи ходимлар хамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

 

      Замонавий ушбу техникалар 1 кунда 50 дона бетон таянчларни ўрнатиш имконини беради, демакки кун давомида мазкур техникалар 2 км масофагача электр тармоғини қуриш ишларини амалга оширади.

    Соханинг янги замонавий махсус техникалар билан таъминланиши ўз вақтида иш сифати ва самарадорлигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади, бу эса келгусида аҳоли ва ишлаб чиқариш тармоқларини узлуксиз, барқарор электр-энергия билан таъминлаш имкониятини яратади.

 

  

         “Сурхондарё ХЭТК” АЖ матбуот хизмати.