«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ акциядорларининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунига бағишланган навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 26 июн соат 14-00 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри Ҳаким ат-Термизий кўчаси 10-уйда жамият мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади. Жамият электрон почта манзили: 1722000@uzbekenergo.uz, surxan2017@umail.uz.
Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш учун реестрини шакллантириш (ёпилиш) санаси 2019 йил 4 июн ҳолатига ҳамда акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар учун умумий йиғилишдан уч иш куни олдин акциядорларнинг рўйхати 2019 йил 20 июн куни ҳолатига шакллантирилади.
Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар қуйидагилардан иборат:

1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Йиғилиш саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ бош директорининг 2018 йил учун йиллик жамиятни ривожлантириш стратегияси ва бизнес-режа асосий кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
4. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2018 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича тафтиш комиссиясининг текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
5. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
6. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича имтиёзли акцияларига учун дивиденд тўлаш тўғрисида.
7. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Кузатув кенгашининг 2018 йилда бажарилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.
8. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
9. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
10. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ ижро органи раҳбарлигига хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танловда ижро органи раҳбарини танлов асосида сайлаш.
11. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2019 йилга жамиятни ривожлантириш бизнес-режасини тасдиқлаш.
12. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ нинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторини аниқлаш ва аудиторлик хизматлари учун тўлов миқдорини белгилаш.
13. «Сурхондарё ҲЭТК» АЖ Устав фондини акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан қўшимча акциялар чиқариш йўли орқали ошириш.
14. «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
15. Давлат мақсадли инвестиция дастурлари доирасида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2016 йилдаги 2661-сонли қарори ва электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш (АСКУЭ) лойиҳаси учун “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан йўналтирилган маблағлар ҳисобига «Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ устав жамғармасини ошириш тўғрисида.
16. Жамият Кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиш тўғрисидаги низомларга ўзгартириш киритиш тўғрисида.
17. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
18. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш юзасидан мустақил баҳолаш ташкилоти хулосасини кўриб чиқиш.
19. Аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни ҳамда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига улаш (АСКУЭ) лойиҳаси бўйича йирик битимлар тузишни маъқуллаш ҳақида.
20. Жамиятнинг жорий кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни белгилаш ҳақида.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 26 июн куни соат 11-00 дан амалга оширилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ва овоз бериш учун акциядорларга шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт), акциядор вакилларида қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорларга умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан жамият маъмурий биносининг акциядорлар билан корпоратив муносабатлар гуруҳи хонасида танишишлари мумкин. Мурожаат учун тел: 76-221-74-93. факс: 76-221-74-93.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62-моддаси талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан ўзингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг 1722000@uzbekenergo.uz, surxan2017@umail.uz электрон почталарига тақдим этишингиз сўралади.

Жамият Кузатув кенгаши