Сурхондарёда Биллинг тизими кенг жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9-июлдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғирисида”ги ПФ-5761 сонли Фармонига асосан жойларда электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. 

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилда Сурхондарё вилоятдаги 44 940 дона истеъмолчиларга замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилди. 

 Бу борадаги ишларни тез ва сифатли амалга ошириш учун 291  нафар малакали ходимлар жалб этилган.Улар томонидан бир кунда 1000 дан ортиқ электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Айтиш жоиски, вилоят бўйича 463 693 та истеъмолчиларга электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган. АСКУЭ тизими 2020 йил охиригача тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.

 

Биллинг тизимининг аҳамияти шундаки, умумий фаолият автоматлаштирилади. Янги ҳисоблагишлар 20 дан ортиқ функицияларни амалга ошира олади.

Маълумотларни сохталаштиришнинг имкони ёқ. Ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилса, у дарҳол ўчади ва тизимга хабар жўнатади. Янги ҳисоблагишнинг қулайлиги шундаки, мобил банкинг ва бошқа тўлов хизматларидан фондаланиш мумкин.

 

 

"Сурхондарё ХЭТК" АЖ матбуот хизмати