Ёшларга оид давлат сиёсати амалда

Ҳар қандай давлат ва жамиятнинг тараққиёти, равнақини таъминлашда ёшлар фаолияти ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ушбу жиҳат инобатга олинган ҳолда, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчил амалга оширилмоқда. Ўтган йилнинг 27 декабрь санасида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев юртимизнинг бир гуруҳ фаол ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда бу борадаги энг устувор вазифаларга жамоатчилигимиз эътиборини қаратди. Унда таъкидланганидек, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва бошқа раҳбарлар ёшлар сиёсати масаласига эътиборни янада оширишлари лозим. Хусусан, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари тажрибасини давом эттириб, ҳар ҳафтанинг бир кунини Ёшлар масалаларини ечиш куни, ҳар 15 кунда икки кунни фақат ёшлар билан ишлаш куни этиб белгиланиши кўрсатиб ўтилди. Учрашувда давлатимиз раҳбарининг ”Янги Ўзбекистонни алббатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, деган сўзлари ҳар бир ўғил-қиз қалбини тўлқинлантириб, уларда ғурур-ифтихор бахш этди.

 

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамиятида ёшлар фаолиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда 173 нафар ёшлар иштирок этди.

 

 

Учрашувда Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти бош директори М.Шамсиддинов ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида эришилаётган натижалар ҳақида сўз юритди.

 

 

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратди.

 

 

Ёшлар билан мулоқотда шунингдек, тизим фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар, ёшларга қаратилаётган эътибор ҳам алоҳида эътироф этилди. Хусусан, айни пайтда электроэнергетика соҳасида ёшларининг профиссионал салоҳияти ва иқтидорини рўёга чиқариш учун қулай шароитлар яратилмоқда. Ёш мутахассисларни инновацион лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, ёшларнинг интеллектуал, маънавий, ахлоқий ва жисмоний ривожланишига кўмаклашиш, уларнинг саломатлиги ва ижтимоий таъминотини яхшилаш, ёшлар орасида оммавий спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Ўз навбатида салоҳиятли ёшларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, кадрлар захирасини яратиш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Бугун Ўзбекистон тараққиёт ва ривожланишнинг янги шиддатли даврини бошдан кечирмоқда. Бундай шароитда барча соҳада билимли, сиёсий ва ижтимоий фаол, халқ манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўядиган, ҳалол ва жонкуяр кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Эътиборли томони шундаки, юртимиз ёшлари бу йўлда Президентимиз атрофида янада жипслашиб, камарбаста бўлишга астойдил интилишмоқда.

"Сурхондарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати